Тест режимида

Ҳодисалар

Гулистон туманида икки "Нексия" тўқнашди. Йўловчилардан бири қурбон бўлди

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 10 август куни соат 09:55 ларда, Сирдарё вилояти, Гулистон тумани А.Навоий МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-27 автомобиль йўлининг 20-километрида ҳайдовчи Н.Ш. "Нексия-2" русумли транспорт воситасини "Гулистон-Деҳқонобод" йўналишида бошқараётиб, рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи А.Ш. бошқарувидаги "Нексия-2" русумли транспорт воситасининг олд ўнг томонига урилиб ЙТҲ содир этган.

Натижада, йўловчи Ў.С. олган тан жароҳатлари оғирлигидан вафот этган. Хайдовчи Н.Ш ва йўловчилар П.Г. ва Ҳ.О лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.