Гулистонда Дамасга ўрнатилган газ баллонда чақнаш содир бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 март куни соат 08:30ларда, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Боғишамол МФЙ ҳудудида жойлашган автотранспорт воситаларига газ тўлдириш шаҳобчасида тўхтаб турган, фуқаро Н.Қ.га тегишли бўлган "Дамас" русумли автомобилнинг газ баллонида чақнаш содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, чақнаш юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси ва унга ўрнатилган жиҳозлар созлигига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати