Хавфли бурилишда огоҳлантирувчи белгига амал қилмаган ҳайдовчи қурбон бўлди
Жорий йилнинг 21 август куни соат 03:30 да Чирчиқ шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Тошкент вилояти, Чирчик шаҳар, Камолот кўчаси 44-уй рўпарасида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Б.Ў. “Ласетти” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда, хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш қисмига етганда бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Натижада, ҳайдовчи 24 ёшли Б.Ў. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчиси 24 ёшли Р.Ш. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати