Хавфли бурилишда сирпаниб ЙТҲга учраган автомобиль йўловчиси воқеа жойида вафот этди
Жорий йилнинг 13 май куни соат 12:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Назартепа қишлоғидан ўтувчи 4К-278 “Бешкент-Денов” автомобиль йўлининг 12 км.да, ҳайдовчи 1984 й.т. А.Т. (эркак) “Нексия” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, ёмғир ёғганлиги сабабли йўлнинг хавфли бурилиш қисмида сирпаниб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Натижада, транспорт воситаси салони олди ўриндиғида ўтирган йўловчи 1963 й.т. А.Т. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Касби тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларингизни, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати