Тест режимида

Ҳодисалар

Хавфли юк ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари билан профилактик суҳбатлар ташкил этилди

Жорий йилнинг 18 март куни Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан хизмат фаолиятлари давомида хавфли юк ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари билан профилактик суҳбатлар амалга оширилди. Кун давомида 49 та хавфли юк ташувчи транспорт воситалари тўхтатилиб, ҳайдовчиларнинг тегишли меъёрий ҳужжатлари ўрганилди. Хизмат давомида белгиланган қарор талаблари ва “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузган ҳайдовчиларга нисбатан ўрнатилган тартибда чоралар кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати