Тест режимида

Ҳодисалар

Хушёр бўл, ҳайдовчи!

2019 йил 24 декабрь куни соат 21:25 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳудудида, ҳайдовчи Нукус шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган К.А. “ЛАСЕТТИ” русумли автомобилини маст ҳолда бошқараётиб, йўлни қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи Қўнғирот туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Е. бошқарувидаги “КОБАЛЬТ” русумли автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада, “КОБАЛЬТ” русумли автомобиль йўловчиси Қўнғирот туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Т.Ш. ва унинг вояга ётмаган ўғли, 2017 йилда туғилган Т.М. турли даражадаги тан жароҳати олиб, касалхонага  ётқизилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати