Хўжайли туманида содир бўлган ЙТҲ натижасида йўловчилардан бири вафот этди
Жорий йилнинг 25 май куни соат 13:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 795 км.да ҳайдовчи 1976 й.т. З.К. (эркак) “Кобальт” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, ўнг томондаги темир сув қувирига бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, йўловчи 1932 й.т. У.Ю. (аёл) оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи З.К. ва яна бир йўловчи 1978 й.т. Ж.Г. (аёл) тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Хўжайли тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрига амал қилишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати