Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда "Бошқарувни йўқотган Камаз сойга ағдарилиб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 02:30 ларда Андижон вилояти, Қува-Асака йўналишида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Э.Ш. "Камаз" русумли юк автомобилда ҳаракатланаётиб, чарчоқ оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ва уйқусизлик ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини сўраймиз.