Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда "Ҳайдовчи автомобилини аёл устига бошқарди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Зийнат МФЙ, Шокирариқ кўчасида "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1979 йилда туғилган Ш.Р. ҳамда "Changan" русумли юк автомобили ҳайдовчиси, 1983 йилда туғилган Ҳ.М.лар ўртасида ўзаро тортишувли вазият юзага келган.

"Changan" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ҳ.М. воқеа жойидан кетмоқчи бўлган вақтда фуқаро Ш.Р. ушбу юк автомобилининг олд қисмига тепган. Ҳайдовчи Ҳ.М. тўхтамасдан ҳаракатда давом этган ва фуқаро Ш.Р.ни автомобиль билан туртиб ўтган.

Натижада, фуқаро Ш.Р. тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.