Ижтимоий тармоқда "Спарк ҳайдовчисининг шошқалоқлиги сабаб Кобальт ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 11:00 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган К.К. "Кобальт" русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтда, қайрилиб олиш жойида йўлига чиқиб кетган "Спарк" автомобилига урилиб кетмаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва йўл четида турган пиёда, 1987 йилда туғилган П.Б.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда П.Б. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳолат содир бўлишига алоқадор бўлган "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчисини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.