Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Шаҳрихон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2022 йил 27 апрель куни соат 13:10 ларда Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Қозиқўрғон МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 409-километрида ҳадовчи, 1991 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Labo" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Ў.У. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Labo" автомобили ағдарилган.

Натижада, "Labo" автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.