Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, 4 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 12:00 ларда Андижон вилояти, Асака тумани, "Чек" кўчасидан ўтган 4Р-112 "Асака-Фарғона" йўлининг 169-километрида:
1) ҳайдовчи 1998 йилда туғилган И.Н. бошқарувидаги "Damas";
2) ҳайдовчи 1965 йилда туғилган С.Б. бошқарувидаги "Matiz";
3) ҳайдовчи 1994 йилда туғилган О.К. бошқарувидаги "Damas";
4) ҳайдовчи 1992 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги "Kia Bongo" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.