Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, ағдарилиб кетган "BMW" автомобили бўйича маълумот

Бугун, 2022 йил 20 апрель куни соат 07:30 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ниёзбек кўчасида жойлашган "Interhouse" академик лицей биносининг қаршисида ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ж.Х. "BMW" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида транспорт воситаси ағдарилиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада, автомобилда бўлган йўловчи, 2001 йилда туғилган А.С. шифонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.