Ижтимоий тармоқда тарқалган, Асака туманида "Cobalt" ҳамда "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 07:30ларда Андижон вилояти, Асака тумани, Карвонсарой ва Шинам кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги "Cobalt" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган М.Р. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада, транспорт воситаларига моддий зарар етган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирив ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.