Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 12 декабрь куни соат 13:30 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, КХАЙ кўчаси нотариал идора қаршисида:
1) ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги “Isuzu” русумли автобус;
2) ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган В.Т. бошқарувидаги “Labo” русумли;
3) ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги “Spark” русумли;
4) ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган М.Ж. бошқарувидаги “Nexia-3” русумли;
5) ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган О.С. бошқарувидаги “Matiz” русумли;
6) ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган А.Б. бошқарувидаги “Matiz” русумли;
7) ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган И.С. бошқарувидаги “Lacetti” русумли;
8) ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, “Labo” русумли автомобиль ҳайдовчиси В.Т. ҳамда “Isuzu” йўловчилари: 1958 йилда туғилган Ш.А. ва 2004 йилда туғилган М.Т. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.