Ижтимоий тармоқда тарқалган, "Damas" ва "Lacetti" иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 18:00 ларда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, "Кангли-Х.Мақсудов" кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ж.М. бошқарувидаги "Damas" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Б.Д. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.