Ижтимоий тармоқда тарқалган, Китоб туманида "Nexia" ёниб кетганлиги бўйича маълумот
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 04:20 ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қайнар М.Ф.Й. ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1143-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ж.Ж. "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, эхтийотсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги катта тошга урилиб, ағдарилиб кетган. ЙТҲ натижасида автомобилда ёнғин юзага келган.
Ҳайдовчи, ЙТҲ ҳамда ёнғин оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда сергак бўлиб, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.