Ижтимоий тармоқда тарқалган, Конимех туманида 3 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни соат 13:30 ларда Навоий вилояти, Конимех тумни ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган У.Т. бошқарувидаги "Captiva" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган М.Э. бошқарувидаги "Nexia" русумли ва ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автмобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Ушбу ҳодисага қум бўрони кўринишни чеклаганлиги ва оралиқ масофа сақланмаганлиги сабаб бўлган.
Натижада, "Cobalt" русумли автомобилда бўлган йўловчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Ҳурматли ҳайдовчилар қум бўрони кўринишни чеклаб ЙТҲларга сабаб бўлмоқда. Силардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишингизни сўраймиз.