Ижтимоий тармоқда тарқалган, Косон туманида тепловоз ва "Lacetti" иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни соат 20:00 ларда Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Мудин қишлоғи ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 149-километрида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Т. "Lacetti" русумли автомобилни бошқараётиб, темир йўл кесишмасига чиқиб кетиши оқибатида "Бухоро-Қарши" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган юк ташувчи тепловоз билан тўқнашган.
Ҳодиса натижасида "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.