Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 17:50 ларда, Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Т.Малик-Дўрмон йўли кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган С.Р. "Matiz" русумли автомобилни борқараётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобилни ўтказиб юбормаганлиги натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада: 1) "Matiz" русумли автомобиль йўловчиси, 1956 йилда туғилган З.М. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган; 2) "Matiz" ҳамда "Lacetti" ҳайдовчилари ва "Matiz" русумли автомобиль йўловчилари: 1981 йилда туғилган У.З. ва 2015 йилда туғилган З.О. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.