Ижтимоий тармоқда тарқалган, Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 28 декабрь куни соат 17:50 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик ва Дўрмон йўли кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Г.Ш. бошқарувидаги "Nexia-3" ҳамда ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Р.О. бошқарувида бўлган "Nexia-1" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида ҳайдовчи Г.Ш.га биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.