Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Нишон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 17:10 ларда, Қашқадарё вилояти, Нишон тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 автомобиль йўлининг 31-километрида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Т.Б. "Ваз-2103" русумли автомобилни юқори тезликда бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган У.Б. бошқарувидаги "Isuzu" русумли автобус билан тўқнашган.

Натижада, "Ваз-2103" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1988 йилда туғилган Т.Б. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган ҳамда ушбу автомобиль йўловчиси, 2013 йилда туғилган Э.А. ва автобус йўловчиси, 1973 йилда туғилган М.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.