Ижтимоий тармоқда тарқалган, Оҳангарон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2021 йил 18 декабрь куни соат 07:20 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган "Олмалиқ-Тошкент" автомобиль йўлининг 3-километрида, ҳайдовчи, 1967 йилда туғилган А.К. "Спарк" русумли автомобилда ортга қайрилиб олишда қоидаларни қўпол тарзда бузганлиги оқибатида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги "Ласетти" русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, бурилиш ва қайрилиб олишдан олдин тегишли бўлакни ўз вақтида эгаллаб ҳаракатланишларини сўраймиз.