Ижтимоий тармоқда тарқалган, Оҳангарон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2022 йил 15 апрель куни соат 17:40 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани "А-373-М-39-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш" автомобиль йўлининг 201-километрида "DAF" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи йўлнинг кескин бурилишига келганда бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган ва транспорт воситаси ағдарилган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилиб, йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.