Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Олмалиқ шаҳрида "Matiz" ҳайдовчиси пиёдани уриб юборганлиги бўйича маълумот

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 16:45 ларда Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, Амир Темур кўчасида жойлашган "Боғишамол" кафесининг рўпарасида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган А.М. “Matiz” русумли автомобилда ҳаракатланиб келаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1975 йилда туғилган Ш.Т.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда Ш.Т. енгил тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходилари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрига амал қилиб, пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраймиз.