Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Олмазор туманида "Orlando" русумли автомобилда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 8 декабрь куни соат 18:50 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Нурафшон ва Қорасарой кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган К.Х. бошқарувидаги "Orlando" русумли автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи зудлик билан тўхтаб, автомобилдан тушган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Олмазор тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.