Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, оқ ва қора рангли "Nexia"лар иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2021 йил 8 ноябрь куни соат 16:37 да Сурхондарё вилояти, Денов тумани, "Тасмасой" М.Ф.Й. ҳудудидан ўтувчи 4Р-100 автомобиль йўлининг 168-километрида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Д.Р. "Nexia" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, қувиб ўтиш қоидаларини бузиши оқибатида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Ф.Б. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль билан тўқнашган ва бошқарувни йўқотиб йўл четидаги темир устунга урилган.

Натижада, оқ рангли "Nexia" автомобилида бўлган йўловчи Г.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Денов тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.