Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Ўртачирчиқ туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 20:55 ларда, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-20 "Тошкент-Тўйтепа" автомобиль йўлининг 27-километрида Тошкент шаҳридан Нурафшон шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган З.И. бошқарувидаги "Tracker" русумли ҳамда бир йўналишда, олдинда бўлган ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган Н.С. бошқарувидаги 2 та тиркамали "МТЗ-80" русумли трактор иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Тўқнашув натижасида "Tracker" русумли автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.