Ижтимоий тармоқда тарқалган, Паркент туманида "Lada" русумли автомобилда ёнғин юзага келганлиги бўйича маълумот
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 11:55 ларда Тошкент вилояти, Паркент тумани, "Янгибозор Паркент-Красногорск" автомобиль йўлининг 38-километрида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Й.Т. бошқарувидаги "Lada" русумли автомобилда ёнғин юзага келган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Паркент тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.