Ижтимоий тармоқда тарқалган, Поп туманида "Lacetti" русумли автомобилда ёнғин юзага келганлиги бўйича маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 4 январь куни соат 19:30 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 284-километрида, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилга зарар етган.
Ушбу ҳодиса юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб, йўлларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.