Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қамаши туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 15:40 ларда Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Ёртепа қишлоғи худудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 1223-километрида ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган О.Э. "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувида бўлган "Damas" русумли автомобили билан тўқнашган.

Натижада, иккала ҳайдовчи ва "Damas" русумли автомобили йўловчиси Д.Э. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган ҳамда ушбу автомобилда бўлган яна бир йўловчи тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қамаши туман ИИО ФМБ хузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишлари сўраймиз.