Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қарши шаҳрида қум ортилган юк автомобили ағдарилиб кетганлиги бўйича маълумот

Жорий йилнинг 14 октябрь куни соат 10:30 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри ҳудудидан ўтувчи 4Р-79 "Қарши – Шаҳрисабз" автомобиль йўлининг 5-километрида ҳайдовчи Ж.З. бошқарувидаги "Howo" русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи Э.А. бошқарувида бўлган "Nexia" ва ҳайдовчи Х.М. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жарохати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз.