Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қарши шаҳрида "Tico" ҳамда юк автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2021 йил 6 декабрь куни соат 14:20 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи, 1935 йилда туғилган Р.Р. "Tico" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда, ён қаторда бўлган ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган М.Т. бошқарувидаги "Howo" русумли юк автомобилининг йўлиги чиқиб кетиши оқибатида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.