Тест режимида

Ҳодисалар

Ғузор туманида ЙПХ автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 12:30 ларда Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган “Алпомиш” савдо дўкони рўпарасида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Э.Д. бошқарувидаги "Damas" русумли ҳамда ЙПХ ходими Ш.Ниёзов бошқарувида бўлган "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз.