Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қизилтепа туманида автобус ағдарилиб кетганлиги бўйича маълумот
2022 йил 3 май куни соат 10:00 ларда, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-65 автомобиль йўлининг 23-24-километрлари оралиғида ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган К.Ў. "Yutong" русумли автобусда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва автобус йўл четига ағдарилган.
ЙТҲ натижасида 5 нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, айниқса йўловчи ташувчи ҳайдовчилар ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.