Ижтимоий тармоқда тарқалган, Самарқанд шаҳрида содир бўлган тўқнашув юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 13:00 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтган М-37А автомобиль йўлининг 43-километрида, "Тошкент-Бухоро" йўналишида ҳайдовчи И.А. "Ford" русумли юк автомобилини бошқараётиб ўзидан олдинда, светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхтаб турган ҳайдовчи, ЙПХ ходими М.Расулов бошқарувидаги "Equinox" русумли автомобилнинг орқа томонига урилган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан оралиқ-масофани сақлаб, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.