Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Самарқандда пиёда иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2022 йил 6 март куни соат 21:50 ларда, Самарқанд шаҳри, Фирдавсий кўчасида жойлашган "Илхом" чойхонасининг қаршисида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Ш.А. "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1977 йилда туғилган О.Б.ни уриб юборган. Шундан сўнг, бир йўналишда ортидан ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" автомобили ерда ётган ушбу фуқарони босиб ўтган.

Натижада, пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар ҳам қоидаларга риоя қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.