Ижтимоий тармоқда тарқалган, Себзор чорраҳасида "Nexia" автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот
Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 22:30 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Нурафшон-Себзор" кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги "Lacetti" ҳамда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Д.Қ. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Nexia" автомобилида ёнғин юзага келган.
Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.