Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Шаҳрихон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2022 йил 6 май куни соат 10:00 ларда, Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Сегазақум МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 "Ўш-Андижон-Тошкент" автомобиль йўлининг 412-километрида ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган Қ.Х. бошқарувидаги "Tico" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Х.Б. бошқарувида бўлган "Nexia-3" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ натижасида "Tico" русумли автомобиль ҳайдовчиси Қ.Х. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ ходимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, автомобиль тезлигини меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз.