Ижтимоий тармоқда тарқалган, Сурхондарёда юк автомобили каналга тушиб кетганлиги акс этган видео юзасидан маълумот
2021 йил 5 декабрь куни соат 11:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида ҳайдовчи М.Д. юк автомобилида "Ҳурлик" МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўлда, юк транспорт воситалари ўтиши учун мўлжалланмаган кўприкдан ҳаракатланиб ўтаётган вақтда, пастликка ағдарилиб бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ҳайдовчига ёрдам кўрсатилиб, ҳолат оқибатлари бартараф этилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.