Ижтимоий тармоқда тарқалган, Хатирчи туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2022 йил 14 февраль куни соат 16:00 ларда Навоий вилояти, Хатирчи тумани, "Навбаҳор" МФЙ ҳудудидан ўтган 4P-56а автомобиль йўлининг 2-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ф.П. "Хатирчи-Олтинсой" йўналишида "Cobalt" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, транспорт воситаси пастликка тушиб кетган.
Ушбу кўнгилсиз ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.