Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Яккасаройда "Matiz" автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот

Жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 18:30 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида ҳайдовчи, 1954 йилда туғилган М.С. "Matiz" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи тўхтаган ва ўзи зудлик билан автомобилдан тушган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.