Ижтимоий тармоқда тарқалган, Янгиҳаёт туманида 3 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 15 февраль куни соат 14:30 ларда, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Қўрғонтепа ва Шокирариқ кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчилар:
1) 1988 йилда туғилган К.Й. бошқарувидаги "Матиз" русумли;
2) 1974 йилда туғилган М.Э. бошқарувидаги "Газ-24" русумли;
3) 1960 йилда туғилган А.Ж. бошқарувидаги "Спарк" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ҳолат ЙПХ ходими томонидан расмийлаштирилиб суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.