Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Янгийўл туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 14 октябрь куни соат 07:25 ларда, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 832-километрида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ў.Д. "Damas" русумли атвомобилни бошқараётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1995 йилда туғилган Ф.А.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда Ф.А. тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Барча ҳаракат қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.