Ижтимоий тармоқда тарқалган, Яшнобод туманида "Mercedes-Benz" ҳамда "Lacetti" русумли автомобиллар тўқнашуви юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 14:45 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Мирзо Улуғбек кўчасида орқага ҳаракатланаётган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" ҳамда қайрилиб олаётган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган В.Б. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилганда, "Mercedes-Benz" русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Ш. йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаганлиги оқибатида ушбу ҳодиса содир бўлганлиги аниқланган ва ҳозирда унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судига юборилиш чоралари кўрилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.