Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 09:25 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчасида ЙПХ ходими Қ.Бахромовга бириктирилган "Lacetti" русумли хизмат автомобили ҳамда ҳайдовчи Д.Х. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.