Ижтимоий тармоқда тарқалган, юк автомобили билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодиса юзасидан маълумот
Бугун, 2022 йил 9 март куни соат 17:50 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, КХАЙ кўчасида, ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Х.Ж. "SHACMAN - SHAANXI" русумли юк автомобилига "СIMC" русумли юк ортувчи махсус транспортни ортиб (юк ташиш қоидасини бузган ҳолда) "Шимолий вокзал" яқинидаги туннелдан ҳаракатланиб ўтаётган вақтда баландликни инобатга олмаганлиги сабабли ортилган транспорт туннелнинг тепа қисмига тегиб қолган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва йўлга масъул идора ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Барча ҳайдовчилардан юк ортиш ва ташишда қоидаларга риоя қилишни сўраймиз.