Ижтимоий тармоқда тарқалган, Зарафшон шаҳрида "Matiz" ҳайдовчиси 8 ёшли қизни уриб юборганлиги бўйича маълумот
2022 йил 4 ноябрь куни Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри, Юлдуз кўчасида ҳайдовчи Х.Б. "Matiz" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2014 йилда туғилган М.М.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёда М.М.га Зарафшон шаҳар шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишига рухсат берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳаракат иштирокчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.