Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот

Жорий йилнинг 9 май куни соат 21:30ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча Дарбоза кўчасида жойлашган "Evos" биноси рўпарасида, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган О.Р. бошқарувидаги "Epica" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Б.П. бошқарувида бўлган "Matiz" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Epica" русумли автомобиль салонида бўлган йўловчи, 1970 йилда туғилган М.К. тан жароҳати олганлиги сабабли шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.