Ижтимоий тармоқда тарқалган, Олмазор туманида "Matiz" автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 14 декабрь куни соат 11:20 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, "КХАЙ-Талабалар" кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Б.Ф. "Matiz" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда, транспорт воситасида қисқа туташув ва унинг натижасида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.